АсосийДУНË

Коронавирус нафақат кексалар, балки айрим тоифадаги ёшлар учун ҳам хавфли. Бу қандай тоифа?

Россия федерал тиббий-биологик агентлиги илмий-клиник маркази олимлари коронавирус инфекци...

'Коронавирус нафақат кексалар, балки айрим тоифадаги ёшлар учун ҳам хавфли. Бу қандай тоифа?'ning rasmi

Россия федерал тиббий-биологик агентлиги илмий-клиник маркази олимлари коронавирус инфекцияси оғир кечадиган ёшлар тоифасини аниқлади. Бу ҳақда таниқли теледоктор Елена Малишева манбасига асосланиб xs.uz хабар берди.
У асосан кексалар коронавирус хатар гуруҳига кирсалар-да, оғир ҳолатлар ёшлар ўртасида учраши мумкинлигини ҳам эслатиб ўтди. Мисол учун, Москвада вирусга чалинганларнинг қарийб ярми ёшлардир. Уларнинг бир қисми жонлантириш бўлимида ўпкада сунъий ҳаво айлантириш(ПЦР) аппаратига уланган.

Малишеванинг айтишича, касалликни оғир ўтказишга мойил тоифага қандли диабет, юрак етишмовчилиги, семиришдан азият чекаётган ёшлар киради.

Теледоктор бундай беморлар кўп эканлигини қўшимча қилар экан, изоляция режимига риоя этиш лозимлигига чақирди. Чунки бу касаллик оғир кечиши мумкин бўлган инсонлар ва шундоқ ҳам ҳозир оғир юкланишдаги шифокорларга вирусни юқтирмаслик учун ўта муҳимдир.

Бундан олдин хитойлик олимлар коронавирусга чалинган беморларнинг қон гуруҳлари ҳақидаги маълумотни эълон қилган эди. Унга кўра тождор вирус энг кўп иккинчи, энг кам тўртинчи қон гуруҳида аниқланган.

Бошқа янгиликлар