Аввал хабар қилинганидек, бугун АОКА ҳузуридаги штабда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида брифинг ўтказилди.
Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.
Хусусан, шу пайтга қадар Ўзбекистонда қанча одам коронавирусга текширилганига аниқлик киритилди.
Маълум қилинишича, айни пайтгача 100 мингдан ортиқ инсон коронавирус бўйича тестдан ўтказилди. Яқин вақт ичида ушбу рақамлар ярим миллионга етказилиши режалаштирилган.






