Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Ўзбекистон билан меҳнат фаолияти ва меҳнат мигрантлари ҳуқуқлари тўғрисидаги битимни тасдиқловчи қонунни имзолаган. Бу ҳақда мамлакат президенти матбуот хизмати хабар берди.
Ҳужжатдан мақсад меҳнат мигрантларига ўз меҳнат мажбуриятларини бажариш чоғида олган жароҳати, касбий касалликка чалингани ёки соғлиғига етказилган бошқа зарар учун компенсация тўлаш, шунингдек, уларни тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажми билан таъминлаш кўзда тутилган.
Бундан ташқари, меҳнат мигрантлари педагогик, тиббий ёки фармацевтик фаолияти билан шуғулланганда тегишли маълумотни олган шахслар меҳнат қилаётган давлат қонунчилигида белгиланган тартибда таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартибидан ўтади






