SPA агентлиги хабарига кўра, Саудия Арабистони Уламолар кенгаши бутун дунёдаги мусулмонларни Рамазон ойи давомида барча намозларни, жумладан, таровеҳ намозини ҳам уйда ўқишга чақирган.
Унда оммавий йиғилишлардан узоқроқ бўлиш, яъни ифторликларни ўз хонадонларида, оилавий тарзда уйдан чиқмай ўтказиш сўралган.
Шунингдек, келтирилишича, мусулмонлар ҳаётнинг қадрига етиш ва эзгу ишларни қилиш Аллоҳ томонидан буюрилган вожиб амаллардан бири.






