АсосийЖАМИЯТ

"Фарғоналик шифокорлардан чексиз миннатдорман"

Дунёда коронавирус пандемияси авж олган бир шароитда юртимизда ушбу хасталикдан тузалганла...

'"Фарғоналик шифокорлардан чексиз миннатдорман"'ning rasmi

Дунёда коронавирус пандемияси авж олган бир шароитда юртимизда ушбу хасталикдан тузалганлар сафи тобора кенгайиб бораётгани қувонарлидир. Хусусан, Фарғона вилоятида ҳам малакали шифокорлар ва соҳанинг барча фидойи ходимлари саъй-ҳаракати туфайли ўнлаб оилалар яна тўкис бахт шукуҳидан баҳраманд бўлмоқдалар. Бу ҳақда Санитария эпидемиологик осойишталиги агентлиги хабар берди. 

Хабарингиз бор, куни кеча Фарғона вилояти юқумли касалликлар шифохонасида коронавирус инфекциясидан тузалган 4 нафар бемор реабилитацияга кузатилди.

Уларнинг орасида Ёзёвон туманидан коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган бемор ҳам бор эди. У энди реабилитация муддати жараёнида маълум вақт давомида тиббий назоратда бўлгач, қадрдон оиласи даврасига қайтиши мумкин.

- Касаллик ҳудди бир ёмон тушдек ортда қолганидан хурсандман, -дейди. – Бундай синовли кунларда сени оқ ювиб, оқ тараган ота юртнинг қадри, куч-қудратини яққол ҳис этаркансан. Президентимиз, ҳар бир юртдошимизнинг меҳри ва эътибори бизга беқиёс қувват бахш этди. Барчаси учун катта раҳмат!

- Фарғоналик шифокорларга чексиз миннатдорчилик билдираман. Вилоят юқумли касалликлар шифохонасида беморлар бу касалликдан тузалиши учун барча шароитлар муҳайё этилган. Биз даволаниш жараёнида бирор-бир қийинчиликка учрамадик. Шундай меҳрибон Юртбошимиз, ғамхўр давлатимиз борлигидан беҳад мамнунмиз, - деб дил изҳорларини якунлайди дарддан фориғ бўлганлардан бири андижонлик 59 ёшли онахон.

    Бошқа янгиликлар