АсосийДУНË

Вирусни янгидан юқтириб олаётганлар сони камаймоқда

Германия соғлиқни сақлаш вазири Йенс Шпан маълумотларига кўра, мамлакат эпидемияни назорат...

'Вирусни янгидан юқтириб олаётганлар сони камаймоқда'ning rasmi

Германия соғлиқни сақлаш вазири Йенс Шпан маълумотларига кўра, мамлакат эпидемияни назоратга олган, вирусни янгидан юқтириб олаётганлар сони камаймоқда. Бу ҳақда Халқаро ва Жаҳон сиёсати, ижтимоий-иқтисодий хабарлар ва таҳлил канали ёзмоқда.

Шу вақтга қадар коронавирусни юқтириб олганлар сони 138 мингни ташкил қилади, улардан 4101 нафари вафот этган. Бу Европадаги энг паст ўлим кўрсаткичи саналади.

Мутахассислар Германия муваффақиятлари сири ўз вақтида ташкил қилинган кенг миқёсдаги текшириб кўриш, деб ҳисоблашмоқда.

Германия карантин қоидаларини юмшатишни бошлади. Мамлакатда келгуси ҳафтадан унчалик катта бўлмаган дўконлар очилади, май ойи бошидан мактабларда таълимни қайта ташкил қилиш режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар