АсосийЖАМИЯТ

Стратегик муҳим қурилиш объектларида ишлар давом эттирилади

Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 14 апрелдаги 18-сон йиғилиш баёнига кўра, Презид...

'Стратегик муҳим қурилиш объектларида ишлар давом эттирилади'ning rasmi

Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 14 апрелдаги 18-сон йиғилиш баёнига кўра, Президент ва Ҳукумат ҳужжатлари билан тасдиқланган дастурларга ва топшириқларига мувофиқ қурилиши, реконструкция қилиниши ва таъмирланиши режалаштирилган объектлар (ижтимоий соҳа ва бошқалар)да, халқаро молия ташкилотлари, шунингдек, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига амалга оширилаётган лойиҳаларда қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини давом эттириш (бошлаш)га рухсат берилган эди.

Махсус комиссиянинг 19-сон баёни билан иқтисодиёт тармоқларининг стратегик муҳим йўналишлари ва йирик ишлаб чиқариш ташкилотларига хизмат кўрсатувчи тадбиркорларга ҳам Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан тасдиқланадиган рўйхат асосида фаолиятларини давом эттиришга рухсат берилган эди.

Бунда қурилиш ташкилотлари ишчиларини автотранспорт воситасида объектга олиб келиш учун (шу жумладан бошқа вилоят ҳудудидан) автотранспорт  воситаси русуми, келиш вақти, йўналишлари ва ишчиларнинг исми ва фамилиялари кўрсатилган бир марталик рухсатнома Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан тақдим этилади.

    Бошқа янгиликлар