Ҳукумат қарори (238-сон, 18.04.2020 й.) билан Ғанишер Худойқулович Раҳимов Самарқанд давлат университетининг Денов тадбиркорлик ва педагогика институти ректори этиб тайинланди.
Ғ.Х. Раҳимов ҳозирга қадар Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ректори лавозимида фаолият юритиб келган. Денов тадбиркорлик ва педагогика институти Президентнинг 2020 йил 17 апрелдаги ПҚ-4681-сон қарори билан ташкил этилган эди.
Эслатиб ўтамиз, илгари Денов тадбиркорлик ва педагогика институти ташкил этилгани ҳақида хабар берган эдик.






