АсосийЖАМИЯТ

Апрель ойининг бошидан буён 486 нафар шахсга маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди — Олий суд

Апрель ойининг бошидан буён карантин даврида турли қоидабузарликлар содир этгани учун жаво...

'Апрель ойининг бошидан буён 486 нафар шахсга маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди — Олий суд'ning rasmi

Апрель ойининг бошидан буён карантин даврида турли қоидабузарликлар содир этгани учун жавобгарликка торилган шахслар бўйича маълумот берилди.  

Олий суди матбуот хизмати раҳбари Азиз Обидовнинг "Darakchi.uz"га маълум қилишича, 2020 йил 1-20 апрель кунлари мобайнида мамлакатимиз маъмурий судлари томонидан жами бўлиб 918 нафар шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54-моддаси (эпидемияларга қарши курашиш қоидаларини бузиш), 183-моддаси (майда безорилик), 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) ва 195-моддаси (ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш) билан маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақидаги 641 та иш кўрилган.

Шундан 421 нафар шахсга нисбатан жами 246 432 000 сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган ҳамда 486 нафар шахсга маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган.

    Бошқа янгиликлар