Бугун ҳам юртимиздаги қатор тиббиёт муассасаларида коронавирус инфекциясидан соғайган беморларнинг реабилитацияга кузатилиши кутилмоқда.
Жумладан, биринчи бўлиб Андижон вилояти юқумли касалликлар шифохонасида навбатдаги 2 нафар коронавирусга чалинган бемор бутунлай соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Тузалганлардан бири, 39 ёшли аёл Хўжаобод туманидан бўлса, иккинчиси 51 ёшли аёл Андижон шаҳридан. Ҳар икки бемор ҳам коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни ютириб олишган.
Вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан шу пайтгача 11 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 13 нафарга етди.
Соғайган беморлар вилоят юқумли касалликлар шифохонасида шифокорлари томондан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари асосида олиб борилган тўғри даволаш муолажалар туфайли дарддан тўлиқ фориғ бўлишди.
Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайган беморлар 227 нафарни ташкил этмоқда.






