Ижтимоий тармоқларда пойтахт кўчаларида Жентра русумли автомобилнинг хавфли ҳаракатлар билан бошқарилганини акс эттирувчи видео тасвир жойлаштирилди. Тасвир нима учун жойлаштирилган билмадику, билдирилган шархлардан шуни англаш мумкинки, бундан ҳеч ким қойил қолишмади, аксинча хавотирга тушишган.
Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилган.
Аниқланишича 2003 йилда туғилган Малҳам исмли шахс Мирзо Улуғбек туманида икки дўсти билан ҳуқуқбузарликни содир этган.
Ўқувчининг айтишича, воқеа тунгги соат 02,20да содир бўлган. Ҳуқуқбузарликларини ўзлари тасвирга олишган.
Мактаб ўқувчиси бу ҳуқуқбузарлик содир этганлигини билмаган. Бундан афсусда эканлигини билдирди.
Малҳамнику, ўқувчи дейлик, ёш бола автомобил калитини ким ишониб топширган?
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича Маъмурий жавобгарлик кодексининг тегишли моддалари билан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.






