Москва вилояти Одинцова шаҳридаги шифохонада коронавирусдан даволанаётган ватандошимиз Россияда бўлиб турган ўзбекларга видео мурожаат йўллади.
Унинг айтишича, коронавирус юқтириб олиб шифохонага мурожаат қилган. Бунинг учун ундан ҳеч қандай тўлов ёки ҳужжат талаб этилмаган. Шифохонада барча шароитлар яхшилигини ва шифокорлар яхши даволашаётганлигини таъкидлаган.
Шу сабабли Россияда пулсиз, ҳужжатсиз юрган барча ўзбекларга ўзларида коронавирус аломатларини сезгудек, бўлишча, дарҳол тез ёрдам чақиришларини, бунинг учун улардан ҳеч нарса талаб қилмаслигини айтган.






