АсосийЖАМИЯТ

Нодавлат боғчада ишловчиларга карантин даврида маош тўланадими?

Давлат-хусусий шериклик асосида фаолият юритаётган ОИЛАВИЙ нодавлат МТМ раҳбарлари, методи...

'Нодавлат боғчада ишловчиларга карантин даврида маош тўланадими?'ning rasmi

Давлат-хусусий шериклик асосида фаолият юритаётган ОИЛАВИЙ нодавлат МТМ раҳбарлари, методист, тарбиячи ва ёрдамчи хизматчиларга карантин даврида маош тўланадими?

Ушбу саволга  АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда иштирок этган Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Дилафрўз Икромова жавоб берди.

Субсидия шаклида иш ҳаққига тенглаштирилган харажатларни тўлаш мактабгача таълим муассасаларига қатнайдиган болалар сонидан келиб чиқиши инобатга олиб, карантин даврида ушбу иш ҳақи ТЎЛАБ БЕРИЛМАЙДИ.

Субсидия ажратиш сиёсатини юритиш бевосита Молия вазирлиги томонидан амалга оширилишини инобатга олиб, ушбу масалага янада аниқлик киритиш мақсадида Молия вазирлиги худудий бўлимларига мурожаат қилишлари ва хулосаларани олиш мақсадга мувофиқ.

    Бошқа янгиликлар