АсосийЖАМИЯТ

56 та мактабда ҳарбий ватанпарварлик синфлари очилади

Ўзбекистонда ҳукумат қарори билан умумий ўрта таълим ва ихтисослаштирилган мактабларнинг ҳ...

'56 та мактабда ҳарбий ватанпарварлик синфлари очилади'ning rasmi

Ўзбекистонда ҳукумат қарори билан умумий ўрта таълим ва ихтисослаштирилган мактабларнинг ҳарбий-ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синфлари тўғрисида низом тасдиқланди.

Norma ахборот-ҳуқуқий порталининг ёзишича, ихтисослаштирилган синфларда ўқиш муддати 5 йилдан (7-11 синфлар) иборат бўлади. Мазкур синфларга 6-синфни муваффақиятли якунлаган ўқувчилар (ўғил ва қиз болалар) қабул қилинади. 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб ихтисослаштирилган синфларга танлов асосида 30 нафардан ўқувчи олинади. Талабгорлар жисмоний тайёргарлик синовлари ҳамда тегишли фанлар бўйича тест синовлари топширишлари лозим бўлади.

Ҳукумат қарори билан тасдиқланган рўйхатга кўра, Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон ва вилоятлардаги 56 та мактабда ҳарбий-ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синфлар очилиши кўзда тутилган.

Бошқа янгиликлар