Бугунги кунда, бутун дунё бўйлаб тарқалаётган коронавирус пандемияси сабаб коронавирус барча давлатлар томонидан кескин карантин чоралари кўрилмоқда. Хусусан, Россия Федерациясида вирусни кенг тарқалишини олдини олиш мақсадида 2020-йилнинг 30-апрел кунига қадар карантин даври эълон қилиниши натижасида Россиядаги ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари ишсиз қолди.
Шу муносабат билан Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси Россия вакиллиги томонидан ана шундай эҳтиёжманд оилаларга гуманитар ёрдам кўрсатилмоқда. Хусусан, Санкт-Петербург шаҳрида яшовчи 27 нафар оилага озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.
Маълумот учун, Россия президенти Владимир Путин томонидан 18-апрел куни имзоланган фармонга мувофиқ, Россияда меҳнат муҳожирлари учун патент тўлови ва регистацияни чўздириш 15-июнгача бекор қилинган.






