Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Баҳром Зулфиқоров коронавирус билан карантинда бўлганлар касалликни енгил формасида тузалиб чиқишса, кейинчалик ҳарбий соҳага қабул қилинмайди деган миш-мишларга ойдинлик киритди.
“Коронавирус билан оғриб ўтган (касал бўлган) барча шахслар учун ҳеч қандай чекловлар йўқ. Нафақат ҳарбий соҳада, балки бошқа соҳаларда ҳам худди шундай ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмас”, – деди у АОКА штабидаги брифингда.
Шунингдек, Зулфиқоровнинг маълум қилишича, муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатини ўтаб бўлганларни резервга бўшатиш ишлари режага асосан амалга оширилмоқда. Улар ортиқча муддат ҳарбий хизматда қолдирилмайди.






