ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати берган маълумотга кўра, буган 20 апрель куни соат 17:15 лар атрофида Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида йўл четида тўхтаган “Damas” автомашинасида ёнғин чиққан.
Маълум бўлишича ҳайдовчиси М.З. ўзига тегишли бўлган “Damas” русумли 10 U 544 RA давлат рақам белгили транспорт воситасини Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани ҳудудида, “Новза” масжиди атрофида бошқариб кетаётган вақтида техник бузилган ва йўл четида тўхтаган. Ҳайдовчи транспорт воситасини қайта юргиздирган вақтида автомашинанинг двигатель қисмидан ёнғин чиққан.
Ҳодиса жойига ўт ўчирувчилар етиб келган ва ёнғин бартараф этилган.
Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ, “Damas” русумли транспорт воситасининг айрим қисмлари ёниб кетган.
Айни вақтда ёнғин содир бўлиши сабабларига аниқлик киритилмоқда", дейилади хабарда. Видео:






