АсосийЖАМИЯТ

“Ўзкомназорат” пластик картаси бор пенсионерларни фирибгарлар тузоғидан огоҳлантирди

Аввалроқ Республика махсус комиссияси қарорига кўра, коронавирус инфекцияси тарқалишининг...

'“Ўзкомназорат” пластик картаси бор пенсионерларни фирибгарлар тузоғидан огоҳлантирди'ning rasmi

Аввалроқ Республика махсус комиссияси қарорига кўра, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш максадида пенсия ва ижтимоий нафақаларни тўлаш тўлиқ пластик картага ўтказиш йўли билан амалга оширилиши маълум қилинганди.

Пенсия жамғармаси маълумоти бўйича ҳозирги кунда пенсия ва нафақа олаётган фуқаролар тахминан 3,7 миллион нафарни ташкил қилади. Бироқ аҳолининг ушбу қатлами пластик карталардан фойдаланиш ҳақида етарлича ахборотга эга бўлмаслиги ва интернет тармоқларида фирибгарларга алданиб қолиши мумкин.

“Ўзкомназорат” давлат инспекцияси ана шундай фирибгарлардан огоҳлантиради:

"Аҳолининг электрон маблағларни бошқаришни у қадар яхши ўзлаштирмаган қатлами, яъни пенсионерлар ва ногиронларда банк пластик карталарининг сонининг кўпайиши оқибатида жиноятчиларнинг турли йўллар билан фирибгарлик қилиб банк пластик карталарининг рақамларини билиб олиши, ўзини ижтимоий хизматлар номидан сўров юбориб, карантин вақтида картага махсус ижтимоий ёрдам пули тушириб беришни ваъда қилиб одамларнинг пулларини ўзлаштириши мумкин.

Фуқаролардан фирибгарларнинг бу каби “фейк” SMS хабарномаларига алданмасликни, шахсий маълумотларни ва муҳим ахборотларни ижтимоий тармоқларда тарқатмаслик, бегона одамларга бермасликни, кекса ёшдаги яқинларни ҳам бу каби хавфли ҳаракатлар ҳақида огоҳлантиришни, короновирус пандемиясига қарши ҳукумат томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақидаги хабар ҳамда янгиликларни расмий ёки ишончли манбалардан олишни сўрайди".

Бошқа янгиликлар