АсосийЖАМИЯТ

"Апрел ойида 27 ёшни тўлдираман. Карантиндан сўнг ҳарбий хизматни ўташим мумкинми?"

Бугун АОКА штабида Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Баҳром Зулфиқоров билан брифи...

'"Апрел ойида 27 ёшни тўлдираман. Карантиндан сўнг ҳарбий хизматни ўташим мумкинми?"'ning rasmi

Бугун АОКА штабида Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Баҳром Зулфиқоров билан брифинг ўтказилди.

Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

Савол: Ўзбекистонда ҳарбий хизматни ўташ ёши 27 ёшгача этиб белгиланган. Апрел ойида 27 ёшни тўлдираман. Карантиндан сўнг ҳарбий хизматни ўташим мумкинми?

Сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматнинг бир ойлик йиғинини апрел ойида ўташ белгиланган.

Карантин туфайли вақтинча қолдирилган бир ойлик йиғинлар, шунингдек, апрел ойида 27 ёшга тўладиган фуқаролар учун ҳам йиғин ўташ муддатини бир оз муддатга чўзиш ва улар учун  бир ойлик хизматни ўташга имкон яратиш бўйича бугунги кунда белгиланган тартибда ишлар олиб бориляпти.

Бу масала кўриб чиқилиб, қарор қабул қилингандан сўнг унинг натижалари жойлардаги мудофаа ишлари бўлимлари орқали етказилади.

Бошқа янгиликлар