АсосийЖАМИЯТ

11 млрд. сўмдан зиёд солиқларнинг тўлаш муддатлари кечиктирилди - ДСҚ

Маҳаллий давлат ҳокимияти ҳамда солиқ хизмати органларининг қарорлари асосида хўжалик юрит...

'11 млрд. сўмдан зиёд солиқларнинг тўлаш муддатлари кечиктирилди - ДСҚ'ning rasmi

Маҳаллий давлат ҳокимияти ҳамда солиқ хизмати органларининг қарорлари асосида хўжалик юритувчи субъектларининг 11 миллиард 536 миллион сўмлик солиқларини тўлаш муддатлари ўзгартирилди, дея хабар беради Давлат солиқ қўмитаси.

Жорий йилнинг 19 апрелигача маҳаллий давлат ҳокимияти ва солиқ хизмати органларининг қарорлари асосида тадбиркорлик субъектларининг солиқларини тўлаш муддатлари кечиктирилди. Жумладан, ишлаб чиқариш соҳасида фаолият юритаётган субъектларининг 7,5 млрд. сўмлик солиқларини тўлаш муддатлари кечиктирилган бўлса, транспорт соҳаси тадбиркорлари 626,1 млн. сўм, қурилиш соҳаси вакиллари эса 623,6 млн. сўм миқдоридаги солиқларни тўлаш муддатини ўзгартириш имконига эга бўлди. 

Бундан ташқари:

- савдо – 588,7 млн. сўм;

- саноат – 500,6 млн. сўм;

- хизмат кўрсатиш – 472,8 млн. сўм;

- умумий овқатланиш – 391,2  млн. сўм;

- бозор – 383, 4 млн. сўм;

- меҳмонхона хизмати – 251,3  млн. сўм;

- қишлоқ хўжалиги – 200, 4 млн. сўм;

- тиббий хизмат – 15,6 млн. сўм;

- тўйхона хизмати соҳаси вакилларига 11,3 млн. сўм миқдоридаги солиқларни тўлаш муддатларини ўзгартиришга рухсат берилди. 

Шунингдек, яна 690,2 млрд. сўм миқдоридаги солиқларни тўлаш муддатини ўзгартириш бўйича келиб тушган мурожаатлар ваколатли органлар томонидан кўриб чиқилмоқда. 

  • Аввалроқ маҳаллий солиқларни кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти, у қай тарзда амалга оширилиши ва қандай имтиёзлари борлиги ҳақида ёзгандик. 

    Бошқа янгиликлар