АсосийЖАМИЯТ

Жиззахда катта йўлдан югуриб ўтаётган 4 ёшли қизчани "Жигули" уриб кетиб, ҳалок қилди

19 апрель куни соат 07:20 да Жиззах вилояти, Зомин туманида яшовчи 28 ёшли Б.У. "ВАЗ-21063...

'Жиззахда катта йўлдан югуриб ўтаётган 4 ёшли қизчани "Жигули" уриб кетиб, ҳалок қилди'ning rasmi

19 апрель куни соат 07:20 да Жиззах вилояти, Зомин туманида яшовчи 28 ёшли Б.У. "ВАЗ-21063" русумли автомашинасини Зомин туманидан ўтувчи 4Р-34 автомобиль йўлининг 49 километрида, йўлнинг ўнг томонидан чап томонига югуриб кесиб ўтаётган вояга етмаган 4 ёшли С.У.ни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Ахборот хизмати хабар қилди.

Натижада вояга етмаган С.У. олган тан жароҳатлари билан туман касалхонасига ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажага қарамасдан вафот этган.

Ҳолат юзасидан Зомин тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар