АсосийЖАМИЯТ

Ички ишлар органи ходимларига қаршилик кўрсатган "эр-хотин"лар қамоқ жазосини ҳам бирга ўтайдиган бўлишди (видео)

Наманганда Ички ишлар органи ҳодими 5 нафар фуқаронинг ҳатти - ҳаракатидан шубҳаланиб, ула...

'Ички ишлар органи ходимларига қаршилик кўрсатган "эр-хотин"лар  қамоқ жазосини ҳам бирга ўтайдиган бўлишди (видео)'ning rasmi

Наманганда Ички ишлар органи ҳодими 5 нафар фуқаронинг ҳатти - ҳаракатидан шубҳаланиб, уларнинг шахси ва кўчада юриш мақсадини билмоқчи бўлди. Аммо улардан фақат биридагина паспорт борлиги  аниқланди. Бўлиб ўтган воқеа "25 соат" кўрсатувида батафсил ёритилган. 

Аниқланишича, карантин пайтида кўчада бемақсад юргани учун идорага бориш айтилганда фуқаролар қаршилик қилишган. Воқеа жойидан тасвирга тушурилган видеода икки фуқаро  қочишга урунаётганда, бошқа бири инспектор қўлидаги паспортини юлиб олиб, қочмоқчи бўлганини кўриш мумкин. Уни ушлаб қолган ҳуқуқ тарғибот ҳодимига фуқаро ва уни турмуш ўртоғим деб таништирган аёл ҳам қаршилик қилгани  аниқ тасвирланган.  Воқеа давоми қуйидаги ҳаволада томоша қилишингиз мумкин.  

Дарвоқе, ҳар иккала шахс содир этган ҳуқуқбузарликлари учун суд ҳукми билан 15 суткага маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. 

    Бошқа янгиликлар