АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда KN-95 маркали тиббиёт ниқобларини ишлаб чиқариш бошланди

“Quality Electronics” корхонаси юқори сифатли, халқаро талабларга мос, ишончлилик ва ҳимоя...

'Ўзбекистонда KN-95 маркали тиббиёт ниқобларини ишлаб чиқариш бошланди'ning rasmi

“Quality Electronics” корхонаси юқори сифатли, халқаро талабларга мос, ишончлилик ва ҳимояланиш даражаси 95 фоиз бўлган KN-95 маркали тиббий ниқобларни ишлаб чиқариб, тегишли ҳудудларга, карантин шифохоналарига ва аҳолига етказиб бермоқда.

Мазкур ниқоблар фильтр материалларидан тайёрланган бўлиб, 4 та ҳимоя қаватидан иборат. Биринчи қатлам спанбонд мато, микрон чанг фильтри, иккинчи қатлам фаоллаштирилган углерод матоси, бензол-микрон чанг фильтрлаш функцияси, учинчи қатлам зич фильтрли мато, тўртинчи қатлам спанбонд матодан иборат, бу ҳар қандай зарарли моддаларни фильтрлайди.

Тасаввур қилинг, янги коронавируснинг диаметри 0,1 дан 0,12 микронгача. Шунинг учун KN95 ниқобини кийиш вируснинг самарали олдини олади. Бунда кирган ва чиққан ҳаво, албатта, фильтрдан ўтади. Оддий ниқобларда эса бундай имконият мавжуд эмас. Уни атиги 2 соатгина ишлатиш мумкин. Респиратор фильтрлар эса узоқ вақтгача сизни ҳимоя қила олади. Хавфсизлик ва ишончлилик даражаси анча юқори.

    Бошқа янгиликлар