АсосийДУНË

Туркия Миллий суверенитет кунининг 100 йиллигини онлайн нишонлайди

Туркия парламенти 1920 йил 23 апрель куни тузилди ва Республика асосчиси Мустафо Камол том...

'Туркия Миллий суверенитет кунининг 100 йиллигини онлайн нишонлайди'ning rasmi

Туркия парламенти 1920 йил 23 апрель куни тузилди ва Республика асосчиси Мустафо Камол томонидан ушбу кун  Миллий суверенитет ва болалар байрами, деб эълон қилинди. Афсуски, ушбу куннинг 100 йиллик юбилейини халқаро пандемия остида нишонлашга тўғри келяпти. Бу ҳақда Darakchi.uz га Туркия Элчихонаси матбуот маслаҳатчиси Давуд Гази Бэнли хабар берди.

Туркия Президентлик девони томонидан 23 апрель куни Ўзбекистон вақти билан 21:00 да, Миллий суверенитет ва болалар байрамида «7 тепалик шаҳридан 7 қитъагача» шиори остида концерт бўлиб ўтади. 

Президент ҳузуридаги коммуникациялар бошқармасининг YouTube канали орқали намойиш этиладиган ушбу концертда, Истанбул самосидан дунёнинг ҳар томонига севги ва бирдамликка чақириқлар янграйди. 

Юнус Эмренинг «Дунё менинг ризқим, инсоният менинг миллатим» деган сўзлари билан бошланадиган концертда, COVID-19 авж олиши туфайли санъаткорлар Истанбулнинг 7 та турли нуқтасидан туриб концерт ижро этишади ва бутун дунёга бирдамлик хабарини йўллайдилар.

“Ушбу муҳташам концертни online тарзда тинглашга қардош ўзбек халқини ҳам чорлаймиз”, деди Давуд Гази Бэнли жаноблари.

    Бошқа янгиликлар