Махсус чартер рейслар билан хориж давлатларидан Бухоро вилоятига олиб келиниб, вилоят Кардиология шифохонаси ҳамда "Жўйзар" санаторийсида карантинга жойлаштирилган 121 нафар ҳамюртларимиз 14 кунлик карантин муддатини ўтаб бўлгандан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан махсус ташкиллаштирилган поездда ўз яшаб турган ҳудудларига жўнаб кетишлари учун Когон темир йўл вокзалига кузатилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси хабар бермоқда.
Ҳамюртларимиз 14 кунлик карантин муддати тугагач, ўтказилган тиббий диагностик таҳлиллар натижасида тождор вирус инфекциясига чалинмаганлигини тасдиқланди.
Улар Бухоро вилоят транспорт бошқармаси томонидан ташкил этилган, махсус дезинфекцияланган автобусларда вилоят ИИБ ЙҲХБ инспекторлари назоратида Когон темир йўл вокзалига олиб бориб қўйилди.






