АсосийЖАМИЯТ

Мактабларда ўқув йили онлайн тарзда якунланади

Адлия вазирлигининг хабар беришича, Республика махсус комиссияси томонидан мактабларда ўқу...

'Мактабларда ўқув йили онлайн тарзда якунланади'ning rasmi

Адлия вазирлигининг хабар беришича, Республика махсус комиссияси томонидан мактабларда ўқув йили онлайн тарзда якунланиши ҳақида қарор қабул қилган.

Қарорга кўра,

  • халқ таълими тизимидаги ташкилот ва муассасаларида 2019/2020 ўқув йили “online-maktab” лойиҳаси доирасида ташкил этилган масофавий телевизион видеодарслар орқали якунланади. Яъни  сентябрь ойигача ўқувчилар мактабларга бошқа боришмайди;

 

  •  ўқитувчилар ва масофавий таълим жараёнини ташкил этиш учун зарур бўлган халқ таълими тизимидаги (таълим муассасалари, ташкилотлари, ҳудудий бўлинмалар) ходимлар ўз иш фаолиятларини масофавий тарзда (иш ҳақи тўланган ҳолда) давом эттирадилар.

    Бошқа янгиликлар