Андижон шаҳридаги вилоят юқумли касалликлар шифохонасида коронавирус инфекциясига чалинган навбатдаги 8 нафар бемор буткул соғайди. Улар Андижон шаҳридаги “Корона медлайн” хусусий шифохонасига реабилитация учун кузатилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар бермоқда.
Соғайганлардан 4 нафар эркак, 4 нафари аёл киши. Уларнинг 1 нафари талаба, 2 нафари нафақада, 1 нафари кичик тиббиёт ходими, 2 нафари вояга етмаган, 2 нафари турли соҳа вакилларидан иборат.
Соғайганлардан 3 нафари жалақудуқ тумани ҳамда 5 нафари Андижон шаҳрида яшовчи фуқароларни ташкил қилади.
Ушбу беморларда Коронавирус инфекцияси аниқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Сўнгги текширувлар ушбу беморларда инфекция йўқлигини кўрсатди.
Мазкур шифохонада шу пайтга қадар 12 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 20 нафарга етди.






