АсосийЖАМИЯТ

Депутат тадбиркор дўстлари кўмагида «Мурувват-фонд»ини ташкил қилди

Депутат Наргис Давлятова тадбиркор дўстлари кўмагида «Мурувват-фонд» ташкил қилди. Бу ҳақд...

'Депутат тадбиркор дўстлари кўмагида «Мурувват-фонд»ини ташкил қилди'ning rasmi

Депутат Наргис Давлятова тадбиркор дўстлари кўмагида «Мурувват-фонд» ташкил қилди. Бу ҳақда  «Адолат»  партиясининг Тошкент шаҳар Кенгаши матбуот котиби darakchi.uz га хабар берди.

Март ойининг охирларидан фаолиятини бошлаган фондга шу кунга қадар кўнгиллилардан қанчадан-қанча маблағлар фонд ҳисобига келиб тушди. Ўз навбатида ушбу маблағлар Тошкент шаҳрида аниқланган ҳақиқий ижтимоий ҳимояга мухтож инсонларга озиқ-овқат маҳсулотлари сифатида хайрия қилиб йўналтирилди.

 Жумладан, хайриялар 3 та босқичда амалга оширилди. Навбатдаги хайриялар эса Рамазон ойи арафасида тарқатилиши режалаштирилмоқда. 450 кишилик шакар, ун,ёғ каби маҳсулотларнинг заҳираси тўпланиб бўлинди. Ушбу эхсонлар арафа кунларида ўз эгаларига етказилади.

Наргис Давлятова, Халқ депутатлари Бектемир туман Кенгаши депутати:

          - Ушбу лойиҳа орқали Тошкент шаҳри аҳолисининг кўпгина туманларида чиндан ҳам мухтож бўлган инсонлар аниқланиб, хайриялар уйларигача етказиб берилмоқда. Эндиликда хайриялар кўламини янада кенгайтириб, Тошкент вилоятига ҳам татбиқ этишни мўлжаллаяпмиз. Албатта, бошлаган ишимни оҳиригача етказмоқни дилимга тукканман. Шу ўринда, фонд ишини юргизишда яқиндан кўмак бериб келаётган дўстларимга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

 

 

    Бошқа янгиликлар