Республика махсус комиссиясининг Қарорига кўра, карантин тадбирлари даврида ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ногиронларга ҳар ой бепул бериладиган асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарлари (15 хил турдаги) билан биргаликда қуйидаги воситалар билан маҳаллий бюджетларнинг маблағлари ҳисобидан бепул таъминланади:
- бир марта ишлатиладиган стерил ниқоблар (10 дона);
- бир марта ишлатиладиган стерил қўлқоплар (10 дона);
- антисептик воситалар (2 дона ҳажми 250 мл дан, таркибида алкоголь даражаси камида 60 фоиз бўлган суюқ ёки гелий антисептик);
- бактерияга қарши совунлар (2 дона, ҳажми 0,1 кг дан) жамланмаси.






