АсосийЖАМИЯТ

Фарғонада ҳам 5 нафар бемор буткул тузалди

Водийнинг яна бир вилояти – Фарғонада ҳам 5 нафар бемор буткул тузалди. Бу ҳақда ССВ хабар...

'Фарғонада ҳам 5 нафар бемор буткул тузалди'ning rasmi

Водийнинг яна бир вилояти – Фарғонада ҳам 5 нафар бемор буткул тузалди. Бу ҳақда ССВ хабар берди.

Давлатимиз раҳбари тиббиёт ходимлари олдига коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг ҳаётини сақлаб қолишни асосий вазифалардан бири сифатида қўйган эдилар. Ушбу даъватдан руҳланиб, бор тажриба ва маҳоратларини ишга солишган шифокорларимиз фидойилиги беморларимизнинг кетма-кет соғайишларини таъминлаяпти.

Жумладан, Фарғона вилояти юқумли касалликлар шифохонасидан коронавирус инфекциясига чалинган 5 нафар соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Соғайганларнинг барчаси Туркиядан келишган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилган. Улардан 2 нафари Тошкент шаҳридан, Қашқадарё, Тошкент ва Андижон вилоятларидан 1 нафардан. Беморларнинг 3 нафари эркак, 2 нафари аёл бўлиб, улар орасида энг ёши каттаси 41 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 20 ёшда.

Фарғона вилояти бўйича шу пайтга қадар 6 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 11 нафарга етди.  

Соғайган беморлар вилоят юқумли касалликлар шифохонасида шифокорлари томондан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари асосида олиб борилган тўғри даволаш муолажалар туфайли дарддан тўлиқ фориғ бўлишди.  

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 274 нафар бемор тўлиқ соғайди.  

    Бошқа янгиликлар