АсосийЖАМИЯТ

Наманганда 20 нафар бемор коронавирусни енгди, улар орасида 5 яшар бола ҳам бор

Сўнгги кунларда коронавирус инфекциясидан соғаяётганларнинг кўпайиб бораётгани ва аксинча,...

'Наманганда 20 нафар бемор коронавирусни енгди, улар орасида 5 яшар бола ҳам бор'ning rasmi

Сўнгги кунларда коронавирус инфекциясидан соғаяётганларнинг кўпайиб бораётгани ва аксинча, касалланиш ҳолатларининг камайиб бориши кўзга ташланмоқда. Бунда фидойи ва тажрибали шифокорларимиз саъй-ҳаракати туфайли коронавирус инфекцияси чекинаётганидан далолатдир.

Чунки юртимиз бўйлаб коронавирус инфекциясига чалинган беморларни самарали даволаш борасида минглаб тиббиёт ходимлари матонат билан меҳнат қилишмоқда. Уларнинг саъй-ҳаракати билан беморларнинг бутунлай соғайишига эришилмоқда.

Жумладан, Наманган вилояти юқумли касалликлар шифохонасида бугун коронавирус инфекциясига чалинган яна 20 нафар бемор соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Тузалганларнинг барчаси Наманган шаҳридан бўлиб, 19 нафари коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда касалликни юқтириб олишган, бир нафари Туркиядан келган. Беморларнинг 7 нафари эркак, 13 нафари аёллардир. Улар орасида энг ёши каттаси 67 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 5 ёшда. Самарали даволаш муолажаларидан кейин, сўнгги текширувлар уларнинг хасталикни тўлиқ енгиб ўтганлигини кўрсатди. Вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан шу пайтга қадар 23 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 43 нафарга етди.

Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайган беморлар 313 нафарни ташкил этмоқда, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

    Бошқа янгиликлар