Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари Давлат хавфсизлиги хизмати вакиллари билан ҳамкорликда пойтахтимизнинг Чилонзор туманида тезкор тадбир ўтказди.
Тезкор тадбир давомида Чилонзор туманида ҳаракатланиб кетаётган фуқаро С.С. бошқарувидаги “Ласетти” русумли транспорт воситаси тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди. Натижада, автомашина салонидаги ноутбук сумкасида полиэтилен пакетга ўралган 202,7 гр опий гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.






