АсосийДУНË

Коронавирус лабораторияда ишлаб чиқилганми ёки йўқ? Франциялик олим фикрини россиялик ҳамкасби инкор этди

Аввалроқ ОИВни (СПИД) кашф этгани учун Нобель мукофоти совриндори бўлган, француз вирусоло...

'Коронавирус лабораторияда ишлаб чиқилганми ёки йўқ? Франциялик олим фикрини россиялик ҳамкасби инкор этди'ning rasmi

Аввалроқ ОИВни (СПИД) кашф этгани учун Нобель мукофоти совриндори бўлган, француз вирусологи Люк Монтане янги турдаги коронавирус (COVID-19) лаборатория шароитида яратилганлиги ҳақидаги фикрни илгари сурганди. Олим ушбу вирус молекуляр биологлар томонидан яратилганини қайд этганди.

Аммо Россия Эпидемиология ва микробиология институти директори ўринбосари Александр Семенов франциялик ҳамкасбининг фикрларини инкор этмоқда.

Олим "Известие" газетасига берган интервьюсида SARS-CoV-2да гомологик тузилмалар мавжудлигини, яъни ОИВ тузилишига ўхшашлигини, ОИВ геноми қисмларини коронавирусга киритилиши бемаънилик эканини айтган. 

Унинг фикрича, короновирус сунъий яратилгани ҳақида баҳс-мунозаралар қилиш соғлиқни сақлаш тизимидаги ёки эпидемияга қарши чора-тадбирларни ўтказишдаги кемтикларни  яшириш учун керак бўляпти. 

Шунингдек, Семенов коронавирус билан зарарланганлар орасида чекувчиларнинг камлиги тўғрисидаги баёнотга ҳам изоҳ бериб, бу тасдиқланмаган маълумот эканини таъкидлаган.

    Бошқа янгиликлар