АсосийЖАМИЯТ

Прописка бўйича Президент фармони: барча имтиёзлар қисқа сатрларда

Президент кеча,  21 апрель куни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига доимий прописка қи...

'Прописка бўйича Президент фармони: барча имтиёзлар қисқа сатрларда'ning rasmi

Президент кеча,  21 апрель куни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига доимий прописка қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича Фармон имзолагани ҳақида хабар берган эдик. 

 Нуриддин Муродов барча ўзгаришларни қиқса сатрларда маълум қилди:

  • Тошкентдан уй сотиб олиш учун прописка талаб қилинмайди;
  • Ўз.Рес. фуқаролари томонидан Тошкент шаҳридан уй сотиб олинганда олганда ундириладиган оширилган қиймтдаги давлат божи (мулкнинг 5 фоизи) бекор қилинади;
  • Эндиликда прописка ҳуқуқига эга ташкилот ва идораларнинг тавсияси билан пропискага эга бўлган ходимлар ўша идора ва ташкилотдаги лавозимидан кетган тақдирда ҳам “прописка”си бекор бўлмайди;
  • Прописка олиш учун эр (хотин) никоҳдан кейин бир йил давомида биргаликда яшашига доир талаб бекор бўлади (қонун лойиҳаси киритилмоқда);
  • Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий рўйхатда турган фуқаролар маълум муддат бошқа ҳудудда яшаб, Тошкент шаҳри ва қайтиб келганда шартларсиз қайта доимий рўйхатга олинади (қонун лойиҳаси киритилмоқда);
  • Оилага тарбияга олинган (патронат) ахслар уларнинг тутинган ота-онасининг доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга туриш ҳуқуқини эга бўлади (қонун лойиҳаси киритилмоқда);
  • 2020 йил 1 сентябрдан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб эса, Қорақалпоғистон Республикаси ва бошқа вилоятларда ҳам  “Ягона дарча” тамойили асосида ДХА бўлимлари томонидан пропискага қўйиш тизими жорий этилади;
  • Рўйхатга олиш фуқаронинг хоҳишига кўра ички ишлар органлари, давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали бир кун ичида амалга оширилади.
  • Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий ва вақтинча рўйхатдан ўтмасдан яшаш муддати 10 кундан 15 кунга ўзайтирилди;
  • Доимий рўйхатни расмийлаштиришда паспорт, уй дафтари ёки хонадон карточкасига штамп босиш амалиётидан воз кечилади;
  • Ҳарбий хизматга мажбурларнинг доимий рўйхатга олишни расмийлаштириш, рўйхатдан чиқиш идоралараро электрон дастур орқали амалга оширилади;
  • Янги туғилган чақалоқлар ФҲДЁ органининг ўзида туғилиш ҳақидаги гувоҳнома бериш жараёнида отаси ёки онасининг яшаш манзили бўйича доимий прописка эга бўлади;
  • Тошкент шаҳри ва вилоятида жойлашган  давлат идораларида 5 йил узлуксиз ишлаган ходим ва мутахассислар доимий рўйхатга олинади;
  • Уй-жой сотиб олмаган фуқаролар нотариал идораларга мурожаат қилганда улардан прописка талаб қилинмайди;
  • Фармондаги вазифалар ижроси борасидаги қонун лойиҳаси яқин кунларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилади;
  • Қонун лойиҳаси билан киритилиши кўзланган асосий ўзгаришлар «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига даҳлдордир.

 

    Бошқа янгиликлар