АсосийЖАМИЯТ

Ғузорда "Сарчашмалик ёшлар шаҳарчаси" бунёд этилмоқда

Қашқадарё вилояти ҳокими жорий йилни февраль ойида Шаҳрисабз туманининг чегара ҳудудида жо...

'Ғузорда "Сарчашмалик ёшлар шаҳарчаси" бунёд этилмоқда'ning rasmi

Қашқадарё вилояти ҳокими жорий йилни февраль ойида Шаҳрисабз туманининг чегара ҳудудида жойлашган Сарчашма қишлоғида тунаб қолиб, 2 кун давомида қишлоқ аҳолиси муаммоларини ўрганган эди.

Қишлоқ ёшлари таклифига кўра, тез орада Ғузор туманидан “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси доирасида уларга ер майдонлари ажратилиб берилди. Ёшлар озиқ-овқат маҳсулотларини экиш ишларини бошлаб юборди. Бу ҳақда Darakchi.uz га Қашқадарё вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фақат ерга ишлаш билан натижага эришиб бўлмаслигини билган вилоят ҳокими ташаббуси билан бугун ушбу дала майдонида барча шарт-шароитларга эга "Сарчашмалик ёшлар шаҳарчаси" бунёд этилмоқда.

Вилоят ҳокими З.Мирзаев ушбу қурилиш жараёнлари билан танишди.

- Ердан ташқари бу яйловларда паррандачилик ва чорвачилик билан ҳам шуғилланиш мумкин, - деди вилоят ҳокими. - Парранда ва чорва молларини ўзимиз бепул етказиб берамиз. Қишлоқнинг табиий сут-қатиғи ва тухумларини еган одамни меҳнат унумдорлиги ҳам юқори бўлади.

    Бошқа янгиликлар