Карантин чекловлари жорий этилгани боис баъзи оилалар беихтиёр қийин вазиятда қолдилар.
Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида яшовчи Меҳринисо Бакаева Миллий гвардияга ёрдам сўраб мурожаат этди. У Термиз туманида яшовчи ота-онасининг уйига меҳмонга кетган келини Жумааҳмедова Шаҳрибонуни карантин сабабли чақалоғи билан уйга қайта олмаётганини билдирди.
Мурожаат кўриб чиқилиб, фуқарога ёрдам кўрсатилди. Миллий гвардия ходимлари кўрсатилган манзилга бориб, аёл ва унинг фарзандини уйига элтиб қўйишди.






