Тадбиркорман. Карантин корхонага ишсизларни жалб этсам, уларнинг иш ҳақи Меҳнат вазирлиги томонидан тўлаб берилиши ростми?
Ушбу саволга Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирилиги томонидан жавоб берилди.
Рост. Карантин чоралари амал қилиш даврида жамоат ишларига жалб қилинаётган фуқароларнинг иш ҳақи, иш берувчининг идоравий бўйсунуви, ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, тўлиқ (100 фоиз) Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлаб берилади.
Асос - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги Фармони ҳамда шу кундаги 18-сонли йиғилиш баёни.






