АсосийЖАМИЯТ

Коронавирусни юқтириб олган 17 нафар тошкентлик ҳам соғайди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, пойтахтдаги Вирусология илмий-текшириш инс...

'Коронавирусни юқтириб олган 17 нафар тошкентлик ҳам соғайди'ning rasmi

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, пойтахтдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан яна 17 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар соғайиб Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.

Соғайган беморларнинг барчаси Тошкент шаҳридан. Улардан 16 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, инфекция юқтириб олган. 1 нафари Лондондан Тошкентга келган. Беморлардан 4 нафари эркак, 13 нафари аёллардир.  Улар орасида энг ёши каттаси 69 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 2020 йил туғилган (онаси билан бирга реабилитацияга кузатилди). Самарали даволаш муолажаларидан кейин, сўнгги текширувлар уларда инфекция йўқлигини кўрсатди.  

– Клиникамиз ходимларининг бирдамлиги, маҳорати ва тажрибаси беморлармизнинг соғайишида ҳал қилувчи рол ўйнамоқда, – дейди Вирусология илмий-текшириш институти клиникаси бош шифокори Муҳайё Асилова. – Халқаро стандартлар асосида даволаш муолажаларини олиб бориш учун тиббиёт муассасамизда барча шароитлар яратилган. Саъй-ҳаракатларимиз натижада бугун ҳам навбатдаги 17 нафар бемор буткул соғайиб чиқишди. Малакали шифокорларимиз жонкуярлиги туфайли ушбу кўрсаткичлар кундан кун ошиб боришига ишончим комил.

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар 424 нафарни ташкил этмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар