АсосийЖАМИЯТ

Пандемия пайтида ёрдамни қаердан ва қандай олиш керак?

Пандемия тарқалиши пайтида қатъий карантин чекловлари мавжудлиги сабабли, давлат аҳолининг...

'Пандемия пайтида ёрдамни қаердан ва қандай олиш керак?'ning rasmi

Пандемия тарқалиши пайтида қатъий карантин чекловлари мавжудлиги сабабли, давлат аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, коронавирус инфекцияси тўғрисида долзарб ва ишончли маълумотларни бериш учун барча зарур чораларни кўрмоқда. Коронавирус пандемияси пайтида қаердан ва қандай қилиб ёрдам олиш ёки экспретлар билан маслаҳатлашиш ҳақида қуйида ўқинг.

Ягона мувофиқлаштириш маркази.

Карантин жорий этилиши туфайли, қийин аҳволга тушиб қолган инсонларни қўллаб-қувватлаш учун Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази ташкил этилган бўлиб, у ёрдамга муҳтож кишиларга озиқ-овқат тўпламлари ва дори-дармонлар шаклидаги ёрдамни етказади.

Озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечаклар, дори-дармонларга эҳтиёжманд ёлғиз кекса фуқаролар ва кам таъминланган оилалар 1197 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб ёрдам сўрашлари мумкин.

Линия ҳар куни соат 09:00 дан 18:00 гача шлайди.

Telegram-бот @coronavirusYordamBot

Бот аҳолига коронавирус инфекцияси ҳақида профессионал, хавфсиз, тезкор ва қулай маслаҳат бериш мақсадида ташкил қилинган бўлиб, у ўзбек ва рус тилларида юритилади.

Бу ерда тез-тез бериладиган саволлар тўплами ва малакали мутахассислар томонидан тайёрланган жавоблар тоифалар бўйича жойлаштирилган. Агар сизга керак бўлган саволга жавоб топа олмасангиз ёки шахсий маслаҳат зарур бўлса, унда шахсан оператор билан суҳбатни бошлашингиз мумкин.

Операторлар жамоаси 85 та тажрибали шифокор, профессор ва ўқитувчилардан ташкил топган бўлиб, аҳоли томонидан берилган барча саволларга куну тун ва дам олиш кунларисиз жавоб берадилар.

Call-марказ 1003

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси ва унинг тарқалишини олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисида аҳолига объектив ва ишончли маълумот бериш мақсадида, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 1003 ягона колл-марказ ишга туширилди.Ушбу рақамга мурожаат қилганлар малакали тиббиёт ходимларидан коронавирус тўғрисидаги маълумотларни олишлари мумкин.

Coronavirus.uz расмий сайти

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий сайтида коронавирус инфекцияси учун дастлабки тестдан ўтиш имконияти яратилди. Бунинг учун, сайтнинг ўнг юқори қисмида жойлашган «COVID-19 ни аниқлаш учун дастлабки тестлар» номли қизил тугмани босиш керак.

Сайтда сиз шунингдек, аҳоли орасида энг хавотирга солган ва оммабор бўлган кўплаб саволларга жавобларни топишингиз мумкин.

Телеграм-бот @checkCoronavirusBot

Ўзбекистонда шунингдек, коронавирусга дастлабки онлайн синовдан ўтиш учун қулай бот ишга туширилди. Бунинг учун сиз бир нечта саволларга жавоб беришингиз лозим, сўнгра эса кейинги ҳаракатларингиз бўйича тавсияларни оласиз.


 

    Бошқа янгиликлар