1

Сўнгги икки кунда 200 га яқин бемор тузалиб, жами соғайганлар 450 нафарга етди

ЖАМИЯТ 22.04.2020, 19:15
Сўнгги икки кунда 200 га яқин бемор тузалиб, жами соғайганлар 450 нафарга етди

Халқимиз сабр ва шукр билан уйда ўтирган ҳолда, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишда беқиёс кўмак беришаётган бўлишса, шифокорларимиз коронавирус билан хасталанган беморлар дардига малҳам бўлиб, ўзларининг улкан ҳиссаларини қўшишмоқда.

Жумладан, айни шу соатларда  Андижон вилояти юқумли касалликлар шифохонасидан 26 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар буткул соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилмоқда.

Соғайганларнинг барчаси Андижон вилоятидан. Беморларнинг 5 нафари эркак, 21 нафари аёллардир. Уларнинг 1 нафари хориждан келган, қолган 25 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, инфекция юқтириб олган. Улар орасида энг ёши каттаси 59 ёшда бўлса, энг ёши кичиги эса  21 ёшда. Самарали даволаш муолажаларидан кейин, сўнгги текширувлар уларда инфекция йўқлигини кўрсатди.

Ҳозирга қадар вилояти юқумли касалликлар шифохонасида 21 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 47  нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Аҳамиятли жиҳати, кеча 96 нафар бемор, бугун эса, ҳозирча, 93 нафар бемор тузалиб, ўтган икки кун ичида жами 189 нафар бемор буткул соғайиб чиқишди.

Шундай қилиб, айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар  сони 450 нафарни ташкил этмоқда.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1