Китоб тумани хайрияларни мувофиқлаштириш маркази омборхонасига Хитой давлатидан Ўзбекистонга ижтимоий ёрдам сифатида келтирилган бир дона масофадан ҳароратни ўлчовчи термометр ва тиббиёт ниқобларидан иборат хайрия ёрдами топширилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар берди.
Маълумки, Китоб туманида Хитой Халқ Республикаси инвесторлари томонидан энг сўнги технология асосида цемент заводи бунёд этилмоқда.Ушбу завод қурилишида ишлаётган Хитойликларга ўз давлатидан ижтимоий ёрдам юклари етиб келди.Завод қурилиши масъуллари ушбу ёрдамнинг кичик бир қисмини Китоб тумани аҳолисига деб,ажратишганини билдиришди.






