АсосийЖАМИЯТ

Карантин пайтида уйидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолган шахс 11 кун ўтиб топилди

Карантин даврида ташкил этилган, Андижон туманидан Андижон шаҳрига олиб кирувчи 32-сон тўс...

'Карантин пайтида уйидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолган шахс 11 кун ўтиб топилди'ning rasmi

Карантин даврида ташкил этилган, Андижон туманидан Андижон шаҳрига олиб кирувчи 32-сон тўсиқ блок постида қидирувда бўлган фуқаро аниқланди. 

ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати хабар беришича, Шаҳрихон шаҳар, Шоҳ кўча 14-уйда яшаган, 1993 йилда туғилган Г.А. жорий йилнинг 10 апрель куни яшаш уйидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолган. Шу сабабли у Шаҳрихон туман ИИБ томонидан  қидирувда бўлган. 

У 21 апрель куни 32-сон тўсиқ блок постидан ўтмоқчи бўлганида шу куни ушбу постда хизмат ўтаётган ЙПХ инспекторлари Ш.Мамадалиев хамда М.Ўлжабоевлар томонидан аниқланган.

Шаҳрихон туман прокуратураси орқали бедарак йўқолган фуқаро яқин қариндошларига соғ-саломат қайтарилди.  

    Бошқа янгиликлар