1

Бухоро вилояти ҳокимлиги XVI асрга оид ёдгорликни рухсатсиз таъмирлаётгани аниқланди

МАДАНИЯТ 22.04.2020, 23:12
Бухоро вилояти ҳокимлиги XVI асрга оид ёдгорликни рухсатсиз таъмирлаётгани аниқланди

Ҳозирги кунда XVI асрга мансуб ёдгорлик - Хўжа Калон масжиди ва минораси олдида жойлашган ховузни таъмирлаш ишлари Бухоро вилояти хокимлиги томонидан амалга оширилмоқда. Аммо тартибга кўра, Ўзбекистон ҳудудида жойлашган барча моддий маданий мерос объектлари Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаментининг махсус рухсатномаси билан амалга оширилиши зарур. Шу сабабдан Департамент ушбу ҳолатга аниқлик киритди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 14 апрель куни Бухоро вилояти маданий мерос инспекцияси томонидан Бухоро шаҳар хокимлигига Хўжа Калон масжиди олдида таъмирлаш ишлари тўхтатилиши тўғрисида хат киритилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги “ Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти фаолиятини ташкил этиш ҳамда моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишга оид айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 265-сон қарорига мувофиқ алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий ҳудудлар, тарихий-маданий қимматига кўра, ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мерос рўйхатига киритилган ҳудудларда таъмирлаш тиклаш ишларини олиб бориш учун Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаментидан махсус рухсатнома асосида амалга оширилади.

Маданий мерос департаментининг Илмий-эксперт Кенгашига ўрнатилган тартибда ҳужжатлар тақдим этилган ҳолда, Кенгашнинг хулосасига кўра тиклаш ишларини олиб бориш мумкин.

Воқеа юзасидан Маданий мерос департаменти ўрнатилган тартибда ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига тақдим этади.

Маълумот учун, Бухоро шаҳридаги Хўжа Калон масжиди ва минораси 1573-1579 йилларда қўрилган бўлиб, маданий мерос рўйхатига киритилган объектдир.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1