1

Ўзбекистонда короновирус аниқланган беморлар сони 1700 дан ошди

ЖАМИЯТ 22.04.2020, 23:25
Ўзбекистонда короновирус аниқланган беморлар сони 1700 дан ошди

2020 йил 22 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1 716 нафарни ташкил қилмоқда, дея хабар беради ССВ матбуот хизмати.

Бугун соат 10:00 да беморлар сони 1 692 нафарни ташкил этаётганди. Ҳозирга қадар касалланганлар 24 нафарга ошди. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган икки кун ичида жами 189 нафар бемор буткул соғайди. Жами соғайганлар   сони 450 нафарга етди.

Афсуски, айни пайтга қадар мамлакатимизда короновирусдан 7 киши вафот этди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1