АсосийЖАМИЯТ

Юртимизда қурилаётган карантин зоналари ва шифохоналардан келажакда қандай мақсадда фойдаланилади?

Маълумки, республикамизда эълон қилинган пандемия сабаб қисқа вақт ичида карантин мажмуала...

'Юртимизда қурилаётган карантин зоналари ва шифохоналардан келажакда қандай мақсадда фойдаланилади?'ning rasmi

Маълумки, республикамизда эълон қилинган пандемия сабаб қисқа вақт ичида карантин мажмуалари ва шифохонлари қурилмоқда, уларнинг маълум қисми ишга туширилди ҳам. Карантин муддати тугагач, ушбу мажмуа ва шифохоналардан келажакда қандай мақсадларда фойдаланиш кўзда тутилган? Бугун АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда Қурилиш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Жамолиддин Қаландаров мазкур саволга жавоб берди.

— Ҳақиқатдан бу савол кўпчиликни қизиқтирмоқда. Ушбу карантин мажмуалари ва шифохоналарида яратилган шароитларни эътиборга олсак, бу ердан келгусида кўп тармоқли шифохона сифатида фойдаланиш мумкин.  Тўғри, қисқа вақт ичида қуриляпти, лекин жаҳон стандартлари ва меъёрлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария-эпидемиология хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Ёнғинга қарши бош бошқармаси билан биргаликда тиббий технологик жараёнга асосланган лойиҳалар асосида қурилмоқда. Бу эса келажакда аҳолига беминнат хизмат қиладиган шифо масканлари бўла олади, деб айтоламиз.

Карантин зоналарининг келажаги ҳақида гапирганда айтиш керакки, ушбу мажмуалар карантин холати якунлангач, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Санитария эпидимиологик осойишталик агентликлари билан келишилган ҳолда самарали ишлатилиши ташкил этилади.

    Бошқа янгиликлар