АсосийЖАМИЯТ

“Ўзавтосаноат” тузилмасига кирувчи корхона вирусдан ҳимояловчи яна бир воситани ишлаб чиқара бошлади

Ўзбекистон Республикасининг валюта воситаларини тежаш мақсадида ва аҳоли орасида ҳимоя мос...

'“Ўзавтосаноат” тузилмасига кирувчи корхона вирусдан ҳимояловчи яна бир воситани ишлаб чиқара бошлади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикасининг валюта воситаларини тежаш мақсадида ва аҳоли орасида ҳимоя мосламалари анча тақчил эканлигини инобатга олиб, “УзДонгЯнг Ко” ҚК МЧЖ компанияси мутахассислари томонидан тезкор, қисқа фурсатларда юз учун ҳимоя шчитлари ишлаб чиқариш бўйича чоралар кўрилди. Бу ҳақда “Ўзавтосаноат” АЖ маълум қилмоқда.

Ушбу ҳимоя шчитлари ҳозирда олдинги сафда турган инсонлар: соғлиқни сақлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари, супермаркетлар сотувчилари, кўнгиллилар, қўриқлаш (НЎП) хизматлари, курьерлик хизматлари ходимлари ва бошқалар учун мўлжалланган.

Юз шчитларини яратиш учун автомобиль саноатида ишлатиладиган маҳаллий хом ашё асосидаги мавжуд бутловчи материаллардан фойдаланилди.

Бугунги кунда ушбу ҳимоя шчитларини ишлаб чиқариш қуввати 2000 донадан зиёдни ташкил қилади. Бундан ташқари, мутахассислар қувватларни кунига 10 000 донагача ошириш устида иш олиб бормоқдалар ва маҳсулотни МДҲ мамлакатларига экспорт қилиш учун сотув бозорларини ўрганмоқдалар.

Аввалроқ, “УзДонгЯнг Ко” корхонасида тиббий ниқоблар ишлаб чиқариш йўлга қўйилганди.

Ишлаб чиқариш бошлангандан то 2020 йил 10 апрелга қадар, корхонада жами 1 162 000 дона тиббий ниқоб ишлаб чиқарилди, уларнинг 250 000 донаси экспортга жўнатилди.

    Бошқа янгиликлар