1

Тошкентда ППХ машинасида ўғил чақалоқ дунёга келди

ЖАМИЯТ 23.04.2020, 08:34
Тошкентда ППХ машинасида ўғил чақалоқ дунёга келди

Тошкент шаҳар ИИББ ажойиб бир хушхабарни эълон қилди: Тошкентда ППХ машинасида чақалоқ дунёга келди.

Келтирилишича, Тошкент шаҳар ИИББ ППХ бригадаси 4-сон батальони 4-отряди ходимлари патруллаш давомида Учтепа тумани Истироҳат кўчаси ва Тошкент халқа автомобиль йўли кесишмасида икки нафар аёлни кўрганларида соат тунги икки атрофида, аёллардан бири эса ҳомиладор эди.

Ҳолатни тушунтиришнинг кераги йўқ: ёш аёл зудлик билан туғруқхонага етказилиши керак эди. Ходимлар бўлажак онани ва унинг қайнонасини мошинага ўтқазиб, энг яқин шифохона томон йўл олишди.

3-сон Шаҳар болалар клиник шифохонасигача (олдинга “Она ва бола” маркази) оз масофа қолганда Нафисани тўлғоқ тутди.

Шу онда сафдор С. Мурадов ва Б. Тошпулатовлар малака ошириш дарсларида биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш соатлари қўшилгани учун шукр қилдилар. Тез орада ППХ машинасида янги инсон дунёга келди. Бахтиёр буви ва она ППХ ходимларига ёрдам учун миннатдорчилик билдиришди.

Ёш она ва гўдак шикофорларга топширилди.

Тиббиёт ходимлари она ва унинг гўдак ўғлининг ҳолини ўрганиб, ходимларги уларнинг ҳолати қониқарли эканини, боланинг вазни – 3100 гр. эканини айтиб, ходимларни тўғри иш тутганлари учун мақтаб қўйишди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1