Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Кореядаги ваколатхонаси Ўзбекистон фуқароси йўқолиб қолгани ҳақида хабар эълон қилди. Унда келтирилишича, 1976 йилда Тошкент вилоятида туғилган, 2014 йилдан буён Кореяда вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бораётган Адилов Жамшид Джалолович бедарак йўқолиб қолган. Фуқаронинг оила аъзолари Ваколатхонага мурожаат қилиб, унинг топилишида ёрдам сўрашган. Маълумотларга кўра, Адилов Жамшид оила аъзолари билан охирги марта 2020 йил январь ойида гаплашган.
Шу муносабат билан ушбу фуқаро ҳақида ҳар қандай маълумотга эга бўлганлардан Квангжу шаҳридаги ваколатхонага хабар беришлари сўралмоқда.







