Корея ҳудудида ноқонуний равишда бўлиб турган фуқаро, ўз ихтиёри билан 2020 йилнинг 30 июнигача бўлган даврда Корея давлатини тарк этса, у жарималардан озод этилади ва кейинчалик қисқа муддатли С-3 визаси билан Кореяга кириш имкониятига эга бўлади (қолиш муддати 90 кун). Бу ҳақда Тошқи меҳнат миграция агентлиги Корея ваколатхонаси хабар берди.
Фуқаро ўз ихтиёри билан 2020 йилнинг 1 июлидан бошлаб 3 ой давомида Корея давлатини тарк этса, у белгиланган жаримага 30% қўшимча миқдорда жарима тўлаши лозим, агар 3 ойдан кейин тарк этса 50% қўшимча миқдорда жаримага тортилади.
Жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб, агар ноқонуний равишда бўлиб турган фуқаролар Иммиграция хизмати томонидан ушланган тақдирда, ноқонуний бўлган муддат учун белгиланган жаримани тўлайди ва уларга нисбатан Корея давлатига 6 ойдан 1 йилгача кириш таъқиқланади. Жарима тўланмаган тақдирда, Корея давлатига қайта кириш умуман таъқиқланади.
Қўшимча маълумот олиш учун Корея Иммиграция хизматига 1345 (12# қисқа рақам) рақамига қўнғироқ қилиб батафсил маълумот олишингиз мумкин.






