Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Корея Республикасидаги ваколатхонаси ва “Probest” молиявий корпорацияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланган эди.
Ушбу меморандумга асосан “Probest” молиявий корпорацияси, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Корея Республикаси Квангжу шаҳридаги ваколатхонаси тавсиясига биноан, Корея Республикасида бўлиб турган 100 нафар Ўзбекистон фуқароси учун 13 ой давомида ҳеч қандай тўловсиз кейинчалик узайтириш имконияти бўлган тиббий суғурта бўйича ҳомийлик қилади.
Суғурта Ваколатхона томонидан тавсия этилган шахсларга расмийлаштирилади.
1-босқич: ҳар бир фуқаро учун тахминан 150 минг вондан 200 минг вонгача маблағ сарфланиши кўзда тутилган.
Мазкур суғуртани расмийлаштириш учун Ваколатхона офисига ташриф буюриш ва паспорт, ID-карта ва банк ҳисоб рақами китобчасини олиб келиш лозим.
Суғурта бўйича Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Корея Республикаси Квангжу шаҳридаги ваколатхонасига қуйидаги рақамлар орқали мурожаат этинг:
☎️ 062 962 0201 (рус тилида), 070 4252 2772 (ўзбек тилида).






